Get Mystery Box with random crypto!

Хайр мактабим. Қадрдоним, жонажон мактаб, Хайрлашиш, фурсат | Дилкаш Наволар🎼🎼🎼

Хайр мактабим.

Қадрдоним, жонажон мактаб,
Хайрлашиш, фурсати етди.
Кўзимизни очиб юмгунча,
Ўқувчилик давримиз ўтди.

Мактаб даврим кўзимдан ўтар,
Соғиняпман, сени кетмасдан.
Кўз ёшларим, ювар юзимни,
Остонангдан, ҳатлаб ўтмасдан.

Синфдошлар,дўстларимизла,
Боғларингда қиламиз сайр.
Катта ҳаёт бизни кутмоқда,
Хайр энди, мактабим хайр.

Кечагина Алифбе ўқиб,
Олган эдик қўлга китобни.
Мактаб даври жуда тез ўтди
Битиряпмиз, бу кун мактабни.

Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.

Тилеграм каналимиз
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo