Get Mystery Box with random crypto!

Хайр мактаб Мактаб асли катта бир дарахт, Мевасимиз, бизлар | Дилкаш Наволар🎼🎼🎼

Хайр мактаб

Мактаб асли катта бир дарахт,
Мевасимиз, бизлар шохида.
Кечир бизни қадрдон макон,
Шўхликлар ҳам, ошди гоҳида.

Таълим олдик, сенда беъминнат,
Талпиндикда, илму зиёга.
Оқу-қора англадик бизлар,
Назар солдик боқиб дунёга.

Сен билимлар конисан ўзинг,
Келдик жажжи бола ёшида.
Мана бугун бизлар турибмиз,
Дўстлар, катта йўлнинг бошида.

Хайр энди, жонажон мактаб,
Устозларим, оқлай ишончин.
Кета туриб қадрингни билдим,
Тинмаяпти, кўзимдан ёшим...

Хайр энди жонажон мактаб...

Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти,Китоб тумани,Минжир қишлоғи.

Тилеграм каналимиз
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo