Келинини ўлдириб, бошини узиб олган эркакка нисбатан жиноий иш | Times Uzb
Келинини ўлдириб, бошини узиб олган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Мазкур мудҳиш қотиллик Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган. 3-октябр куни воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.