Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда 18 ёшли бола тотализаторда катта пул ютқазиб, ўзин | Times.uz

Самарқандда 18 ёшли бола тотализаторда катта пул ютқазиб, ўзини осиб қўйган

2021 йил 15 май куни Пастдарғом тумани, «Янгиобод» маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бироқ, яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан, шу куни марҳум қабристонга дафн этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этилмаганлиги юзасидан туман халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими, оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими ва ИИБга хизмат текширувлари тайинланди.

@times_officialuz