Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Мўғулистон Биринчи хонимларининг учрашуви икки м | Times.uz

Ўзбекистон ва Мўғулистон Биринчи хонимларининг учрашуви икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларнинг ёрқин ифодасига айланди. Зироат Мирзиёева ва Лувсандоржийн Болорсесег Кўксарой қароргоҳида ўтказган суҳбатда таълим, аёллар ҳуқуқлари ва маданий мерос масалаларини муҳокама қилишди. Ташкил этилган миллий либослар кўргазмаси ҳам эътиборга молик бўлди.

Унда мамлакатимизнинг замонавий ва анъанавий либослари намойиш этилиб, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ёшлар орасида миллий қадриятларни тарғиб қилиш бўйича фикр алмашилди. Хонимлар бундай маданий тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирдилар.