Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьерасида ҳақиқий | Times.uz

Самарқандда “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьерасида ҳақиқий ажиотаж кузатилди

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Регистон» ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими, саркарда Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм суратга олди. Ушбу фильм премьерасида Самарқанддаги кинотеатрда 4 000 томошабин йиғилди. Айтишларига қараганда ўзбек киноси тарихида ҳали бунақа катта блокбастер суратга олинмаган экан.

Фильмдаги жанг саҳналарини суратга олиш учун Голлиувуддан бир гуруҳ каскадёрлар жамоаси чақирилган. Шунингдек фильм тўлиқ павильонда суратга олинибди.