Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 1 майдан маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, | Times.uz

Ўзбекистонда 1 майдан маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Президент томонидан маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича қонун имзоланди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.