Get Mystery Box with random crypto!

Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ош | Times.uz

Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун қандай жазо бор?

11-апрель имзоланган ва эълон қилинган қонун асосида Жиноят кодексига янги модда қўшилган.

Янги қўшилган 141-3-моддага биноан, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Бунга нималар киради?

Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш ушбу жиноят таркибини ташкил этади.

Қандай жазо бор?

Мазкур қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан (120 млн сўм) 600 бараваригача (180 млн сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.