Get Mystery Box with random crypto!

Имом Аҳмад Ҳотим ал Асаммдан (Аллоҳ таоло икковларини ҳам ғари | Tilovatim_tv

Имом Аҳмад Ҳотим ал Асаммдан (Аллоҳ таоло икковларини ҳам ғариқи раҳмат қилсин) сўради:

- Одамлар гап-сўзидан омонда бўлишнинг йўли қандай?

- Уч нарса орқали:
1. Борингни сарфлайсан, улардан сўрамайсан.
2. Ҳақларини адо этасан, ҳаққингни талаб қилмайсан.
3. Озорларига сабр қиласан, озор бермайсан.

- Бу жуда қийин, - деди имом Аҳмад.

- Кошки шундан сўнг ҳам қутулсанг, - деди Ҳотим ал Асам.

@Qudratulla_Boqijonov