Get Mystery Box with random crypto!

سورة الهمزة 104. Ҳумаза сураси ﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ | ТИЛ ОФАТИ

سورة الهمزة

104. Ҳумаза сураси


﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ ﴿١﴾

1. Одамларни ғийбат қилиб, айблаб юрадиган ҳар бир кимсага ёмон оқибат ва ҳалокат бўлгай.

الَّذِي جَمَعَ مَالًا وَعَدَّدَهُ ﴿٢﴾

2. Унинг ғами фақат мол-дунё тўплаш ва уни қайта-қайта санаш бўлди.

يَحْسَبُ أَنَّ مَالَهُ أَخْلَدَهُ ﴿٣﴾

3. У ўзи жамғарган мол-дунёси билан дунёда абадий яшаш ва ҳисоб-китобдан қочиб қутулиш кафолатини қўлга киритдим, деб ўйлайди.

كَلَّا لَيُنبَذَنَّ فِي الْحُطَمَةِ ﴿٤﴾

4. Йўқ, иш у ўйлаганидек эмас. Қасамки, у Ҳутомага – ичига отилган ҳар бир нарсани чилпарчин қилувчи дўзахга ташланади.

وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحُطَمَةُ ﴿٥﴾

5. Эй Пайғамбар, Ҳутома нималигини биласизми?

نَارُ اللَّـهِ الْمُوقَدَةُ ﴿٦﴾

 الَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى الْأَفْئِدَةِ ﴿٧﴾ 

6, 7. У Аллоҳнинг ловуллаб ёнувчи дўзахидир, ҳарорати ўта кучлилигидан баданлардан ўтиб, юракларга етади.

إِنَّهَا عَلَيْهِم مُّؤْصَدَةٌ ﴿٨﴾

فِي عَمَدٍ مُّمَدَّدَةٍ ﴿٩﴾

8, 9. Бу дўзах улар чиқиб кетолмаслиги учун устларидан узун занжирлар ва кишанлар билан маҳкамлаб қўйилган бўлади.

https://t.me/tilofati