Get Mystery Box with random crypto!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бандани Роббисидан сўрай | ТИЛ ОФАТИ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бандани Роббисидан сўрайдиган кунни энг афзали Арафа кунни дуосидир деганлар.

Мен ва мендан аввалги Пайғамбарлар айтган энг афзал дуо тавхид калимаси:

Ла Илаҳа иллаАллоҳу вахдаху ла шарика лаҳу

Лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува аъла кулли шайъин қодир.

Аллохдан ўзга Илоҳ йўқдир,

У ёлғиз, Уни шериги йўқдир.

Жамики Мулк Уникидир.

Хамдлар У Зотгагина хосдир.

Нега бу дуони кўп такрор қилинади?

Чунки бу дуо билан Сиз рахмат эшикларини қоқасиз.

Йаааа РОБ,

ЙАААА РОБ!

Сенга бошимни уриб келдим,

Менга Рахмат Мағфират, эшикларингни оч!

Менга рахим қил,мени қабул қил,мени хаққа йўллаб қўй,қалбимни мухаббатга,
кўзимни ҳаёга,
тилимни зикрга тўлдир.

Сенсиз кўп кўчаларда адашиб кетдим,

Энди Сени топганимда мени ноумид қайтарма,

Сен покламасанг мен халок бўламан Роббим.

МАККА ВАҚТИ


ПАЙШАНБА КУНИ

АРАФА КУНИ ДУО ҚИЛИШ ОДОБИ ҲАҚИДАГИ СУХБАТИМИЗ

13/00 ДА
БЎЛИБ ЎТАДИ БИИЗНИЛЛАҲ.