Get Mystery Box with random crypto!

Ўксиб қолмасин. Бир кам дунё дейдилар, Ханжар тиғин ботирман | KULGU PRIKOL 📽

Ўксиб қолмасин.

Бир кам дунё дейдилар,
Ханжар тиғин ботирманг.
Етимларнинг олдида
Онангизни гапирманг.

Ўсал ётган инсонга,
Дард ғамини оширманг.
Тўрт мучангиз соғ омон
Эканлигин гапирманг.

Фарзандга зор бечора
Бу дунёлар татирма!???
Олдида қувонч ила
Болангизни гапирманг.

Бахти кечиккан қизни,
Кўзлари маюс боқар.
Унинг олдида мақтаб,
Эрингизни гапирманг.

Қўли калта, камбағал
Синовларга берар дош.
Олдида бойлигингиз
Кўз кўз қилиб гапирманг.


Пули йуғу қорни оч,
Сув ичиб юрар беҳол
Олдида хархил овқат
Еганингиз гапирманг.

Юпунгина, эскироқ,
Куйлак кийган дўстингиз
Жавон тўла кийимни
Кўплигини гапирманг.

"Қўли калта" инсонлар
Боролмас "дам олишга".
Олдида "четга" қилган
Саёҳатни гапирманг.

Бошқаларни хис қилмай
Тилингизга эрк берманг.
Қалбин ўкситадиган
Гапларингиз гапирманг.

Дўстларга ҳам улашинг

Қизиқарли видеолар
https://t.me/+T6Y2_oxObS3iIas1

Тавсия қиламиз
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi