Get Mystery Box with random crypto!

Севмас эдим сани ман, Ўтмишга қайта олсам. Қолмас эдим ғафлатд | KULGU PRIKOL 📽

Севмас эдим сани ман,
Ўтмишга қайта олсам.
Қолмас эдим ғафлатда,
Келажакни кўролсам.

Юрмас эдим ортингда,
Қилиб севги изҳори.
Тотмас эдим ишқингда,
Аччиқ севги азоби.

Куймас эдим ишқингда,
Бўлиб севгинг асири.
Тутмас эди ҳар замон,
Сенинг севгинг хумори.

Нима дердим ўзимга,
Бордур энди ўз ёри.
Қайтмайдими энди ҳеч,
Севгим ишқий бахори.

Бизнинг севги тарихи,
Ёзилмасми қоғозга.
Бизнинг севги саройи,
Қурилмасми қалбларга.

Туролмайман ўрнимдан,
Севмай туриб бошқани.
Яшайман жим ҳаётда,
Ёр қилиб мен бошқани.

На ёзда на қишда,
Бўлолмаймиз биз бирга.
Кўриб қолсак узоқдан,
Қараймиз жим бир биримизга.

Дўстларга ҳам улашинг

Қизиқарли видеолар
https://t.me/+T6Y2_oxObS3iIas1

Тавсия қиламиз
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi