Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИНГ УЛФАТ ДЎСТЛАРИМ! Думбани жизза қилиб, Ёғни роса қиздир | KULGU PRIKOL 📽

КЕЛИНГ УЛФАТ ДЎСТЛАРИМ!

Думбани жизза қилиб,
Ёғни роса қиздириб,
Қўйдим ошга уриниб,
Келинг улфат дўстларим!

Паррак қилиб пиёзни,
Тўрғаб гўшт-у сабзини,
Солдим қозон баърини,
Келинг улфат дўстларим!

Милтиллатиб зирвакни,
Солдим майиз, зирани,
Хам саримсоқ пиёзни,
Келинг улфат дўстларим!

Кучайтириб алангга,
Гурунч солдим қозонга,
Кавлаб уни хар ёнга,
Келинг улфат дўстларим!

Дам товоқни бостирдим,
Шакаробни тиндирдим,
Ошни лаганга суздим,
Келинг улфат дўстларим!

Бохона, асли овқат,
Мақсад, қурмоқлик сухбат,
Йўқолмасин оқибат,
Келинг улфат дўстларим!

Лутфуллоҳ Хўжаев

Дўстларга ҳам улашинг

Қизиқарли видеолар
https://t.me/+T6Y2_oxObS3iIas1

Тавсия қиламиз
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi