Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ Эрта-ю кеч югурар, Бир жонига минг захм | KULGU PRIKOL 📽

АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ

Эрта-ю кеч югурар,
Бир жонига минг захмат.
Хамма ишга улгурар,
Аёлларга минг рахмат.

Тандири бор, нони бор,
Товуғи бор, дони бор,
Ростданам қирқ жони бор,
Аёлларга минг рахмат.

Шунча кўп иш қилса хам,
Қилганин қилмас, миннат.
Қанча мақтасангиз кам,
Аёлларга минг рахмат.

Ба'зи эркаклар жохил,
Аёлга қилар, жахл,
Аёл не қилсин ахир?
Аёлларга минг рахмат.

Аёлларга беринг, баҳт,
Аёлни қилинг хурмат,
Яҳшиям аёллар бор,
Аёлларга минг рахмат.

Ҳушнуд Рахим ёзди, шеър,
Аёлларга рахмат дер,
Рахмат айтсин, хар бир эр,
Аёлларга минг рахмат.

Дўстларга ҳам улашинг

Қизиқарли видеолар
https://t.me/+T6Y2_oxObS3iIas1

Тавсия қиламиз
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi