Get Mystery Box with random crypto!

Иброҳим Юлдашев - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институ | TILGA E’TIBOR 📚🖌

Иброҳим Юлдашев - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори

Халқимизда ота-боболаримиздан қолган нақл бор: бир кун жанжал бўлган ерда қирқ кун барака қочади.
Бугун бўлаётган воқеалар барчамизнинг юрагимизни ларзага солмоқда.
Ота-боболаримиз узоқ ўтмишдан бери бир нонни, бир майизни қирқ бўлиб ейишган. Оғир кунларда бир-бирларига елкадош бўлиб, мусибатларни биргаликда енгиб келишган.
Охирги йилларда Қорақалпоғистонда маданият ва санъатни ривожлантириш учун катта ишлар амалга оширилди. Бу эзгу ишларнинг бошида муҳтарам Президентнинг ўзи бош бўлди.
Масалан, Нукус шаҳрида Ўзбекистон давлат консерваториясининг филиали очилди. Мўйноқда муҳташам санъат саройи қурилди. Керак бўлса, бундай санъат саройи Тошкентда ҳам йўқ.
Санъат ва маданият институтимизнинг Нукус филиали барча шароитларга эга бинога кўчиб ўтди. Бугун ушбу билим даргоҳи талабалари учун замонавий Талабалар турар жойи барпо этилмоқда.
Мўйноқ туманидаги ўзгаришларни бутун дунё кўриб турибди. Институтимизнинг Қўқон филиали билан биргаликда, Мўйноққа 100 минг туп кўчат олиб бориб, “Қўқон боғи”ни яратдик. Бугун бу боғ дастлабки меваларини бера бошлади.
Бу тадбир ҳар икки халқнинг бир-бирига меҳрини, дўстлигини кўрсатиш учун катта ташаббус эди.
Бугун масалага ҳар биримиз вазминлик билан қарашимиз керак.
Муҳтарам Президентимизнинг ташрифлари бу масалада катта ижобий ечим берди. Янги Ўзбекистонни, Янги Қорақалпоғистонни қуриш йўлида қорақалпоқ халқи билан бир тану бир жон бўлишимизга ишонаман. Биродарлигимиз, қон-қардошлигимиз абадий бўлсин!