Get Mystery Box with random crypto!

НАВОИЙШУНОС ОЛИМ СУРХОН ЗАМИНИДА САФАРДА ОМОНАТИНИНИ ТОШШИРИБД | TILGA E’TIBOR 📚🖌

НАВОИЙШУНОС ОЛИМ СУРХОН ЗАМИНИДА САФАРДА ОМОНАТИНИНИ ТОШШИРИБДИ....
Устоз Мирзо Кенжабек ўзани хабаридан:

"АТОҚЛИ ОЛИМ
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ
ДУНЁНИ ТАРК ЭТДИ

Атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул милодий 2022 йил 28 июнь сешанба куни, ҳижрий 1443 йил муборак Зулқаъда ойининг 29-куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 74 ёшида вафот этди.

Олим хизмат сафари билан Термиз давлат университетига борган, Тошкентга қайтиш жараёнида поездда беморлиги ортиб, Бойсун тумани шифохонасида омонатни топширган.

Шу соатларда – 2022 йил 29 июнь тонг саҳардан марҳумнинг жасади Бойсун шифохонасидан олиб чиқилиб, Бухоро вилоятига олиб кетилмоқда.

Жаноза намози ва дафн ҳақида хабар қилинади.

Ижод ўзанимиз, “Хожагон” ҳамда “Тасавввуф ва гўзаллик” ўзанлари муҳиблари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига, барча илм ва адабиёт аҳлига сидқидилдан таъзия изҳор этамиз.

Мирзо Кенжабек.
Милодий 2022 йил 29 июнь, чоршанба,
ҳижрий 1443 йил Зулқаъда ойининг 30-куни."