Get Mystery Box with random crypto!

Бадгумонлик Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: | ZIYOLI ZIYOKORLAR ZIYOSI 👨‍🎓

Бадгумонлик

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бадгумонликдан сақланинглар, чунки энг ёлғон сўз – гумондир. Кавлаштирманглар, жосуслик қилманглар, бир-бирингиз билан кимўзар қилманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингиздан юз ўгирманглар. Биродар бўлинглар, Аллоҳнинг бандалари!».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.