Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ Жума дуолар ижобат бўладиган кун. | ТИЛАКЛАРИМ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ

Жума дуолар ижобат бўладиган кун.

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриётлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин



ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН

https://t.me/tilaklarimZamzamaS