2021-06-07 17:57:52
ФРУКТОЗАН СИРОПИ
Фруктозан сироп кўринишидаги биологик фаол қўшимча бўлиб, мевалардан замонавий нанотехнологиялар асосида ишлаб чиқарилади.
У организмни тозалаш ва соғломлаштириш учун мўлжалланган табиий маҳсулот.
Ушбу маҳсулот ошқозон ичак тизими фаолиятини нормаллаштиради ва организмда углевод алмашинувини яхшилайди.
У мия, юрак ҳасталикларини олдини олади ва қон томирларида атеросклероз тугунчалари ҳосил бўлишидан сақлайди.
Қондаги қанд миқдорини пасайтиради, натижада қандли диабет касаллигининг олдини олади.
Шунингдек, тана вазнини нормаллаштиради, яъни семизликдан сақлайди, иммунитетни оширади, респиратор ва вирусли касалликларга чалинишдан сақлайди, ақлий қобилиятни ошириб, организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.
Фруктозан — бу ўсимлик экстрактидан ферментация йўли билан олинадиган мева шираси. У инсулин гормонини талаб қилмаган ҳолда ҳужайралар даражасида сўрилади.
Қондаги глюкоза концентрациясини пасайтиришда яхши таъсир кўрсатади. Уни ЁШБОЛАЛАР ва АЛЛЕРГИЯга чалинган беморларнинг овқат рационига қўшиш фойдали.
Тиббий текширувлар шуни кўрсатадики, фруктозан организмда темир, цинк ва кальций захираларини ушлаб туришга ёрдам беради.
Маҳсулот таркибидаги озуқа толалари организмни шлак ва токсинлардан самарали тозалаш ва овқат қолдиқларини ташқарига чиқаришга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида қабзиятни олдини олиш ёки уни даволашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Фруктозан организмда модда алмашинуви жараёнини яхшилаб, ундаги холестерин даражасини пасайтиради.
Сироп таркибидаги озуқа толалари тўқлик хиссини бериб, очлик хиссини камайтиради. Натижада безарар озиш самарасига ҳам эга бўлиш мумкин.
Фруктозан сиропини айниқса баҳор ва куз фаслларида респиратор ва вирусли касалликларни олдини олиб, иммунитетни кўтариш учун истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади.
ҚЎЛЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР:
ичак функцияси бузилиши(ичкетар, дисфункция, қабзият);
тўғри ичак касалликларида ( геморрой, йўғон ичакдаги ёриқлар);
мия ва юрак хасталикларини олдини олишда;
аллергиядан халос бўлиш;
тана вазнини
нормаллаштиришда;
қонда қанд миқдори кўпайганда;
организмда холестерин даражаси ошиб кетганда;
тери касалликларини даволашда (ҳуснбузар, турли хил тошмалар, псориаз, дерматит);
ёш болаларга скелет шаклланаётган даврда;
остеопорозни олдини олишда;
ички органлар ишини яхшилашда;
респиратор ва юқумли касалликларнинг олдини олишда.
1.6K views14:57