Get Mystery Box with random crypto!

Барибир ҳамма муаммоларимиз илдизи илмга бориб тақалаверади. | ТИБЕТ УСУЛИДА ДАВОЛАНИШ

Барибир ҳамма муаммоларимиз илдизи илмга бориб тақалаверади.
---
Меҳнат муҳожирлиги

Бир неча йил олдин. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд йигити бизга ёрдамлашяпти. Орада бир нафас дам олдик.

Танаффусдан фойдаланган ишчи ҳинд йигити телефонини олиб, ундаги оилавий хотира, суратлар ва видеоларни берилиб томоша қила бошлади. Қарашларидаги соғинч, меҳр, ҳис-туйғуларини ёзиб, тушунтириб бўлмайди.

Секин гапга солдим.

Айтишига қараганда, Дубайга келганига икки йилдан ошибди. Тахминан икки юз доллардан ошиқроқ маош оларкан.

Ётоғи ва овқати хўжайинининг зиммасида.
–Жуда кам-ку! – десам,
– Илож қанча, юртимда иш йўқ, шу ишга келиш ҳам жуда қийин ва омади келган одамга насиб қилади деди.

Ойнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларидаги Western Union шоҳобчаларида уйга пул жўнатиш учун жуда катта навбат бўлади.

Йигит ҳам топган пулини борича Ҳиндистонга юбораркан. Шундан юз доллардан кўпроғини икки фарзандининг таълим олиши учун ишлатаркан.

Қолган қисмини қари онаси ва оиласининг таъминотига сарфлашаркан. Йигит фарзандлари яхши ўқиб, келажакда яхши касб эгаси бўлишидан, шу орқали "ит ётиш мирза туриш" ҳаётидан қутулишига умидвор ва шунга ишонади...

***

Бир ўзбек оила бошлиғи Ўрусияда мигрантлик қилар, бир кетганида камида олти ой ёки бир йилдан ортиқ муддатда юртга қайтар эди.

Нексиялар урф бўлган пайтлар...
Узоқ муддатли айрилиқдан кейин бир ойлик "таътил"га келган кишига аёли сўз қотибди:
– Адаси, итдаям-битдаям Нексия бўлиб кетди. Кетишиздан олдин Нексияни Ласетти қилиб кетинг.

Акамиз аёлларининг ўтинчини ерда қолдирмасдан 30 000 долларга Ласетти олган ва гаражга қўйиб, узоқ муддатга Маскопга жўнаб кетган.

***

Ҳозирги кунда дунёдаги энг зўр математиклар, докторлар, дастурчилар, пулдорлар... ҳиндлардан чиқаётгани бежизга эмас!

Khojiakhmad Umurzakov

#mentalitet

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube