Get Mystery Box with random crypto!

Эркакларга байрам учун табрик Хонадон обрўйи, тахти-эркакди | ТИББИЁТ ХОДИМИ

Эркакларга байрам учун табрик

Хонадон обрўйи, тахти-эркакдир,
Болалар қувончи, бахти-эркакдир.
Аёллар қудрати мулки-эркакдир,
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир.

Эркак бор, боғларда гуллар очилар,
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар.
Оила бутундир улар боридан,
Ҳаётин қизғанмас дўсти, ёридан.

Дастурхон бутлиги - улар меҳнати,
Устимиз бутлиги - улар ҳиммати.
Фарзандлар чироғи - улар борлиги,
Муҳаббатнинг бизга мудом ёрлиги.

Эркаклар мардлиги берур ифтихор,
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор.
Фарзандин эртасин ўйловчи улар,
Оила обрўйин қўлловчи улар.

Шундай йигитларни севар халойиқ,
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ.
Улар элимизнинг содиқ посбони,
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони.

Байрам муборакбод, азиз эркаклар,
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар.
Омон бўлинг бола, оналар учун,
Сезинг доим аёл меҳрининг кучин.

Қадрли эркаклар байрамингиз муборак бўлсин. Ҳамиша соғ саломат бўлинг.

Админ : Санобархон