Get Mystery Box with random crypto!

МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ АЪЗО УЧУН ХАВФЛИ? Инсон саломатлиг | TIBBIYOT TV

МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ АЪЗО УЧУН ХАВФЛИ?

Инсон саломатлигида магнийнинг аҳамияти жуда катта. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда ўзига хос роль ўйнайди. Унинг танқислиги юрак учун хавфли бўлиши мумкин.  
Дарвоқе, магний ҳар куни танада юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун жуда зарурдир. 

• Юрак фаолиятини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
• Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
• Жисмонан соғлом бўлишни қўллаб-қувватлайди ва суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.

Магний етишмаса...
Агар организмда магний етишмаса:
• иштаҳа йўқолиб тана ҳарорати пасаяди,
• руҳий сиқилиш,
• асабийлашиш ҳамда томирлар тортишиши рўй беради.

Кунлик меъёр
• Катта ёшдаги эркак ва аёллар бир кунда ўз вазнининг ҳар бир килограммига тахминан 4,5 мг миқдорида магний қабул қилиши лозим.
• Ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида бу миқдор ошади.
• 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун улар катталарга нисбатан бироз кўпроқ – ҳар бир килограмм вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилишлари даркор.

Организмда магнийнинг етарли даражада бўлиши узоқ умр кўриш ва ҳамиша бардам, тетик бўлиш кафолатидир

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV