Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйид | TIBBIYOT TV

ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО

Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйидаги тавсияларни ҳавола қиламиз.

Қуруқ йўтални ҳайдаш учун лимон ва асал кучидан фойдалансангиз бўлади.
Бунинг учун стаканга битта лимон суви эзилади. Унга 1 чойқошиқ асал қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳам 1 чойқошиқдан тез-тез, бир кунда 6 маҳал қабул қилинади.

Фақат ҳар қабул қилишдан олдин шифобахш воситани аралаштиришни унутманг.
Агар қуруқ йўтал анча босилганини ҳис қилсангиз, унда унинг миқдорини камайтиришни бошланг.
Дейлик, малҳамни бир кунда 3 маҳал қабул қилсангиз бўлади. Бундай қўлланма катталар ва болаларга бирдек ёрдам беради.

Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV