Get Mystery Box with random crypto!

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? Ма | TIBBIYOT TV

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир кўрсатади?

Магнит бўрони қуёшнинг фаоллиги ошиши ва унинг ер магнит майдонига таъсир кучининг кўпайиши сабабли содир бўлади.

Бундай ҳолларда турли касалликлар, айниқса юрак қон томир тизими касалликлари билан касалланган беморлар ёки об-ҳаво ўзгаришларига сезгир инсонларда турли ўзгаришлар шикоятлар пайдо бўлади.

Уларда бош оғриғи, қон босимини кескин кўтарилиши, бўғимларда оғриқ кабилар кузатилади. Бундай вақтларда инсульт, миокард инфаркти кўп учрайди.

Юқоридаги касалликлар билан касалланган инсонлар магнит бўронлари кузатилиши мумкин бўлган вақтда профилактик чораларни кўришлари керак. Яъни қон босимини туширувчи, тинчлантирувчи дориларини ичишлари, оғир жисмоний ишлардан, стресслардан сақланишлари керак

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV