Get Mystery Box with random crypto!

Асалнинг сифатини текширишнинг 3 та оддий усули Ҳозирда ёлғ | TIBBIYOT TV

Асалнинг сифатини текширишнинг 3 та оддий усули

Ҳозирда ёлғон йўл билан асални сифатли деб сотадиган "тадбиркор"лар кўпайди. Асални қанчалик сифатли эканини билиш учун сизга бир неча дақиқа, сув, олов ёки сирка (уксус) керак бўлади.

Сирка: озгина асалга сирка эритмасини аралаштиринг, агар аралашма кўпикланишни бошласа, демак асалга бошқа қўшимчалар қўшилган.

Олов: бу эксперимент учун учига пахта ўралган таёқча олинг ва асалга ботиринг. Бундан кейин уни ёқинг. Агар асал ёнса, маҳсулот сифати юқори бўлади. Паст сифатли асал яхши ёнмайди ёки умуман ёнмайди.

Сув: озгина асални олинг ва идишга сув билан солинг. Юқори сифатли асал қийин эрийди. Агар таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштиргич бўлса, у тез эрийди ва сувда оқ доғлар қолади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV