Get Mystery Box with random crypto!

ЙОД ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ КАСАЛЛЛИКЛАРГА «ЙЎЛ ОЧАДИ» Йод танқисли | TIBBIYOT TV

ЙОД ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ КАСАЛЛЛИКЛАРГА «ЙЎЛ ОЧАДИ»

Йод танқислиги ақлий заифликнинг асосий омилидир. Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 38 миллионга яқин бола йод танқислиги хавфи билан туғилади. Қолаверса, бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, тирноқларнинг табақаланиши, соч тўкилиши, тери қуруқлашуви, уйқучанлик, чарчоқ ҳам организда йод тақчиллиги аломатларидандир. Шу сабабли бу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида дунёда ош тузини йодлаш амалиётидан кенг фойдаланилади.

Ош тузининг асосий таркибий қисми натрий бўлиб, у қон айланиши ва қон босимини бошқариш, асаб тизими ҳамда мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлаш вазифасини бажаради. Унинг иккинчи элементи бўлган хлор эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради.
Организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунига бир чой қошиқ – 5 грамм ош тузи истеъмол қилиш тавсия этилади. Қолаверса, у йод танқислиги касаллигининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Сифатли ош тузининг қадоғида ишлаб чиқарган ташкилот номи, товар белгиси, маҳсулот номи, унинг нави ва янчилиш даражаси, ишлаб чиқарилган санаси, норматив ҳужжат номи, яроқлилик муддати, йодлаш қўшимчаси номи ҳамда йод улуши каби бир қанча маълумотлар акс этган бўлиши керак.

Ош тузларининг сақланиш ҳарорати 28 даражадан ошмаслиги лозим. Қотиб қолган, нам тортган, бегона ҳидларга эга бўлган, яроқлилик муддати ўтган, қадоқлари бузилган ош тузларининг фойдали хусусиятлари йўқолган бўлади. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV