Get Mystery Box with random crypto!

6 ХИЛ ШАРБАТНИ ЭРТА ТОНГДА ИЧИШ ФОЙДАСИ. Селдерейдан тайёрл | TIBBIYOT TV

6 ХИЛ ШАРБАТНИ ЭРТА ТОНГДА ИЧИШ ФОЙДАСИ.

Селдерейдан тайёрланган шарбат. Таркибида деярли калория бўлмайдиган мазкур ичимлик жигарни тозалаш учун самарали ҳисобланади.

Лавлагидан тайёрланадиган мазкур ичимлик қон кўпайтириш хусусиятига эга таркибидаги бетоин эса жигар фаолиятини яхшилашда аҳамиятли саналади.

Тарвуз шарбати организмдаги сув балансини меъёрда сақлаш хусусиятига эга. Тарвуз таркибидаги C, А витаминлари иммунитетнинг мустаҳкамланиши, тери саломатлиги учун айни муддао.

Яшил шарбат. Карам, исмалоқ, петрушка, олма, лимон, бодринг ва сельдерей қўшиб тайёрланадиган яшил ичимликни «ёшлик эликсири» деб атаса ҳам хато бўлмайди.

Апельсин ва сабзидан тайёрланган шарбат. Магний ва рухнинг кони ҳисобланадиган ушбу ичимликнинг иммунитет учун фойдаси беқиёс. Бироқ апельсин ва сабзидан тайёрланган шарбат қондаги шакар миқдорини ошириб юбориши мумкинлигини инобатга олиб, меъёрида истеъмол қилиш керак.

Лимон ва занжабилли шарбат. Иммун тизими учун мазкур ичимликдан аълоси бўлмайди. А, C, Б1 ва Б2, шунингдек, магний, кальций, фосфор, натрий ҳамда темирнинг кони бўлган шарбатни мунтазам ичиш давомида турли касалликларнинг олдини олиш мумкин

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV