Get Mystery Box with random crypto!

ЮҚОРИ БОСИМДА юрадиган беморларга тавсия Ёғсиз творог юракн | TIBBIYOT TV

ЮҚОРИ БОСИМДА юрадиган беморларга тавсия

Ёғсиз творог юракни мустаҳкамлайди, томирларнинг кенгайишига ёрдам беради, калций, магний ва калий манбаи ҳисобланади. Ҳар куни камида 100 грамм творог истеъмол қилиш керак.

Қизил болгар қалампирида рекорд миқдорда С витамини мавжуд. Гипертензив беморлар уни имкон қадар истеъмол қилишлари керак. Агар кунига 2 та янги болгар қалампири истеъмол қилсангиз, бу тананинг С витаминига бўлган эҳтиёжини қоплайди.

Қизил икра омега-3 ёғ кислоталарининг ажойиб манбаи бўлиб, юқори қон босимини тушириш учун жуда яхши. Ҳафтада 3 марта 100-150 граммдан фойдаланиш яхшидир.

Жўхори ёрмаси ҳар куни эрталаб гипертоник менюда бўлиши керак. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жўхори танани селен билан тўлдириш манбаи бўлиб, у жуда кўп толани ўз ичига олади.

Қовоқ уруғи рух танқислигини тўлдиради юрак хуружидан қутқаради. Кунига 20 грамм истеъмол қилиш кифоя.

Какао қон томирларининг ҳолатини яхшилайди. Аммо бу юқори калорияли ичимлик. Ҳафтада 1-2 стакан етарли

Ёғсиз сутни таркибида калий, калций, гипертоник беморларнинг ҳолатини яхшилайди. Кунига 3 стакангача ичиш тавсия этилади.

Аччиқ шоколад. Юракни мустаҳкамлайди, антиоксидантлар мавжуд ва қон миқдорини -10 мм га ишлаб чиқариши мумкин.

Бодом моно ёғларни ўз ичига олади ва холестерини пасайтиради. Бу ёнғоқ таркибида калий, магний Е витамини мавжуд - бу стрессни пасайтириш учун зарур бўлган элемент.

Мунтазам равишда яшил чой ичиш, холестерин тиқинларини эритади, кўплаб антиоксидантларни ўз ичига олади ва организмнинг қариш жараёнини олдини олади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV