Get Mystery Box with random crypto!

ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ БОРМИ? Халқ табобатида сийиб қўйи | TIBBIYOT TV

ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ БОРМИ?

Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигининг давоси бор. Бунинг учун қуйидаги муолажалар тавсия этилади:

Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади.

Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади.

Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади.
Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта.

2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади.
Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TIBBIYOT_TV