2023-03-21 16:36:46
Қора чой ҳақида 8 та факт1. Оғиз бўшлиғини тозалайдиИлмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади.
2. Юракка фойдаЕвропалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21% га камайишини исботлашган. Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъёрида бўлса, хавотирга ўрин йўқ.
3. Саратон профилактикасиМаълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот ҳулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.
4. Суякларни мустаҳкамлайдиМазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан ҳимоядир. Шу боис қора чой ихлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан.
5. Зўриқишдан халос этадиКун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш ҳаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни ҳам тинчлантиради. Аминокислоталар ҳисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради.
6. Иммунитет яхшиланадиАлкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёҳуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао.
7. Моддалар алмашинуви фаоллашадиЧойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини ҳам фаоллаштиради.
8. ТетиклаштирадиЭрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади
Яқинларга Ҳам Улашинг
TIBBIYOT UZ
5.3K viewsedited 13:36