Get Mystery Box with random crypto!

Занжабилни (имбирь) фойдалари ҳақида Саратон хавфини камайт | TIBBIYOT UZ 💉

Занжабилни (имбирь) фойдалари ҳақида

Саратон хавфини камайтиради
Тадқиқотлар шуни исботладики, занжабилнинг ўткир таъми учун масъул бўлган гингерол моддаси саратон касаллигини ривожланиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Овқат ҳазм қилишни яхшилайди
Занжабил овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир ўтказиб, ичаклар яллиғланишини олдини олади, кўнгил айнишини камайтиришга ҳам ёрдам беради.

Оғриқни камайтиради
Олимларнинг фикрича, 11 кун давомида 2 граммдан занжабил қабул қилган инсонлар мушакларидаги оғриқни сезиларли даражада камайганини маълум қилган.

Қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради
2015 йилда олиб борилган тадқиқотда қандли диабетнинг 2–типига чалинган 41 бемор кунига 2 граммдан занжабил истеъмол қилгач, қондаги шакар миқдори 12% га камайган.

Алцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади
Ушбу касалликнинг давоси ҳанузгача топилмаган. Сурункали яллиғланиш ва стресс касалликни келтириб чиқаради деб ҳисобланмоқда. Баъзи ҳайвонларда олиб борилган текширувлар шуни кўрстадики, занжабил мазкур жараёнларни секинлаштириши мумкин.

Вазнни камайтиради
Дунё бўйлаб одамлар имкон қадар озишга ҳаракат қилмоқда. Занжабилни истеъмол қилиш эса вазнни камайтиришга ёрдам беради. Чунки у метаболизмни рағбатлантиради ва ҳамиша тўқлик ҳиссини беради.

Қарши кўрсатма: гастрит, ошқозон яраси, ошқозон-ичак тизими, жигар, юрак-қон томир тизими касалликларида. 
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда истеъмол қилиш тавсия этилмайди. 

Яқинларга Ҳам Улашинг

TIBBIYOT UZ