Get Mystery Box with random crypto!

​Томоқ оғриганда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотла | TIBBIYOT 103

​Томоқ оғриганда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

Қарсилдоқ газаклар. Чипс, крекер ва шунга ўхшаш газаклар қаттиқлиги туфайли шамоллашнинг нохуш аломатларини оширади. Улардан тийилишнинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда илиқ чойга ботириб олиб, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Аччиқ маҳсулотлар. Томоқ оғриганда рациондан барча аччиқ соус ва газакларни чиқариб ташлаш лозим, улар фақат оғриқ ва йўтални кучайтиради.

Цитрус мевалар. Улар кислоталилиги туфайли томоқдаги яллиғланиш хусусияти ортади. Агар томоқ оғриғи аломати бўлса, касаллик тузалгунча лимон ва апельсин истеъмол қилишни тўхтатиб турган маъқул
.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram