Get Mystery Box with random crypto!

Қандай ҳолатларда болани бешикка белаш тавсия этилмайди Ча | TIBBIYOT 103

Қандай ҳолатларда болани бешикка белаш тавсия этилмайди

Чаноқ-сон дисплазияси ёки соннинг туғма чиқиши билан туғилган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди.

Чунки бешикка белаш жараённи оғирлаштиради;
боланинг тузалиши кечикади;
шунинг учун бола оёқлари орасини кенг очиб қўйиш тавсия этилади.

Туғма юрак нуқсонлари билан туғулган чақалоқларни бешикка белаш тавсия этилмайди. Чунки уларда нафас олиш ва кислород билан боғлиқ муаммолар бўлади.

Туғуруқ травмалари (айниқса мия ичи гематомалари ва кефалогематома) билан туғилган чақалоқларни ҳам бешикка белаш тавсия этилмайди.

Калла суяги ичида босим баланд бўлади, тебратиш вақтида бола қаттиқ безовта бўлиши ва кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram