Get Mystery Box with random crypto!

Биринчи ёрдам кўрсатишдаги асосий хатолар Куйган жойдаги ж | TIBBIYOT 103

Биринчи ёрдам кўрсатишдаги асосий хатолар

Куйган жойдаги жароҳатларга ёғ ёки қатиқ суртиш: ёғ яранинг атрофида «парник эффекти»ни ҳосил қилади, бунинг натижасида куйган жойдаги ҳарорат ортади ва ярани янада хавфлироқ ҳолатга олиб келади. Йод, спирт, зёленка ҳам бўлмайди, чунки улар терини қуритиб қўяди, бундан фақат оғриқ юзага келади.

Жароҳат олган одамни қимирлатиш, ҳолатнинг ўзгариши натижасида қон кетиши кузатилиши мумкин!

Агар кимдир тиқилиб қолса орқасига уриш: бу ҳаракат ёт жисмни нафас йўлига ёки кейинги қисмларга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин!

Яраланган жойдан пичоқни суғуриб олиш: ушбу ҳолатда кучли қон кетиши кузатилиши мумкин!

Венани жгут билан қисиш: керакли жойга қўйилмаган ва у ерда қолиб кетган жгут, тўқима некрозини келтириб чиқариши мумкин, бунинг натижасида қўл ёки оёқни кесиб ташлашга тўғри келади.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube | Instagram