Get Mystery Box with random crypto!

Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал Сосиска, са | TIBBIYOT 103

Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал

Сосиска, сарделька (йўғон сосиска) ва колбасаларда яширин ҳолда кўп миқдорда юқори тўйинган ёғ кислоталарини мужассамлашган ёғ ва туз мавжуд бўлади.

Тўйинган ёғлар яхши қон айланишига, тузлар ортиқчалиги эса организмдаги суюқлик чиқиб кетишига халақит қилади, шунинг баробарида, юрак ишига оғирлик яратиб, қон босими ошишига олиб келади.

100 грамм қайнатилган товуқ ёки мол гўштини тановул этиб, 20 грамм протеин (оқсил)га эга бўламиз.

Оқсил юракнинг меъёрий иши ва қон томирларнинг ҳаётий фаоллиги учун жуда зарурдир. Бир кунда бизга ўртача миқдорда 60 грамм оқсил керак бўлади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube