Get Mystery Box with random crypto!

'ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН!' Дилда йўқ зарра исён, Бахтга тўла ҳар | TIBBIYOT | ТИББИЁТ

"ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН!"

Дилда йўқ зарра исён,
Бахтга тўла ҳар бир он.
Азиз дўст-у, қадрдон,
Ҳайт муборак бўлсин!

Кўкдан тушиб фаришта,
Этар дилни саришта.
Шундай ёқимли, ҳуш дам,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб гўзал саловат,
Қалбда ширин ҳаловат.
Унутилмас гўзал вақт,
Ҳайт муборак бўлсин!

Зикр қилиб тилларда,
Шукр этинг дилларда.
Шундай ёруғ кунларда,
Ҳайт муборак бўлсин!

Қилмай сира нидолар,
Кўкка этинг дуолар.
Эй, мусулмон биродар,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб ширин сўзларни,
Кулдиринг ҳар юзларни.
Қутлаб қўяй сизларни,
Ҳайт муборак бўлсин!

Бу - умрнинг ҳуш дами,
Кўнгилларнинг малҳами.
Мусулмонлар байрами,
Ҳайт муборак бўлсин!

•Муслим Али

@TIBBIYOT