Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ойида рўза тутиш фақат тонгдан кечгача содир бўлганлиг | Tibbio - Tibomed 🍃

Рамазон ойида рўза тутиш фақат тонгдан кечгача содир бўлганлиги сабабли тананинг озиқ-овқат ва суюқлик шаклида потенциал энергияни тўплаш учун вақт етарли бўлади.

Рўза мушак массасини йўқотишни олдини олади. Бу даврда тана жигарда мавжуд бўлган барча глюкозани, қандни истеъмол қила бошлайди, шунинг учун кўпроқ энергия сарфлайди.

Рўза тутган инсонда озиқ-овқатларни қанчалик қимматли ва мазали эканлигини тушуна бошлайди.
Рўза даврида одам васвасалардан қочишни ўрганади, бунинг натижасида келажакда ўзини тақиқланган нарсалардан чеклаш осонроқ бўлади.

Рўзадор кишининг таомномасига ўсимлик таомларни қўшиш соғлиқ учун фойдалари исботланган: юрак касалликлари ва саратон хавфини камайтиради.

Рўза тутганда танада қуйидагилар кузатилади:

Организм ўзини-ўзи тозалаш механизми ишга тушади (аутофагия);
Ақлий қобилият ортади;
Энергия ортади ва кайфият кўтарилади;
Метаболизм тезлашади;
Иммунитет кучайиб, яллиғланиш жараёнлари камаяди;
Тери ёшаради, ўсиш гормони миқдори ортади;
Овқат-ҳазм қилиш тизими фаолияти яхшиланади;
Саратон ва бошқа касалликлар ривожланиш хавфи камаяди;
Инсулин, холестерин, қон босимини пасайтиради.

TibbioTibomed канали
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA