Get Mystery Box with random crypto!

Болани ёзда кўкракдан ажратиш мумкинми? Илгари болакайни ёз | Ibn Sino "Tib qonunlari"📗

Болани ёзда кўкракдан ажратиш мумкинми?

Илгари болакайни ёзда кўкракдан ажратиш тавсия этилмасди. Чунки ёз мева-сабзавотларга бой фасл, демак, ичак бузилишлари хавфи ортади.

Она сутининг фойдали моддалари эса болакайни касалликлардан ҳимоя қилади, агар бирор хасталик бошланган бўлса ҳам оғир ўтмайди. Эмизикли болалар кўкракдан ажратилганларга нисбатан кам касалликка чалинади, деган ишонч «гўдакни ёзда кўкракдан ажратиш мумкин эмас» деган тақиққа сабаб бўлган аслида.

Аммо агар бола ярим ёшдан катта бўлса, кўкракдан ажратиш учун йилнинг қайси фасли бўлишининг фарқи йўқ, чунки бола ўз иммунитетига эга бўлиб улгурган.

(Xalq_tabobati)