Get Mystery Box with random crypto!

#tibbiy_tarix Шприцлар тарихи Дастлабки шприцлар чармдан в | TIBBIYOT ILMI 📚

#tibbiy_tarix

Шприцлар тарихи

Дастлабки шприцлар чармдан ва каучукдан тайёрланган, дозировка қилиш учун учлари металлдан ясалган. Луер кампаниясининг кўп марталик ишлатишга мўлжалланган шиша шприцлари 1894-йилда пайдо бўлган. Уларнинг конструкциясини ойнаванд уста Фурнъе ғояси ётади. Шприцлар 2 млдан 10 млгача сиғимда ишлаб чиқарилган, игналари конуссимон тарзда шприц силиндри билан боғланган ва улар кимёвий ҳамда термик жиҳатдан мустаҳкам шишадан ясалган, бу уларни турли усуллар билан стерилизация қилиш имконини беради.

1956-йилда янги зеландиялик фармацевт Колин Мёрдок бир марталик пластик шприцларни ихтиро қилди. Кейинги йилларда у такомиллаштирилди ва ўз ихтиросига патент олди. ХХ аср 70-йилларига келиб Мёрдок барча мамлакатларда бир марталик пластик шприцлар учун патент олди. Кенг миқёсда ишлаб чиқариш 1961-йилдан бошланган.
@Tib_ilmi