Get Mystery Box with random crypto!

Вирусларни аниқловчи универсал тест яратилди Россиялик олим | Tibbiyot

Вирусларни аниқловчи универсал тест яратилди

Россиялик олимлар томонидан бир марталик текширув орқали беморларнинг айнан қайси турдаги вирус билан касалланганини аниқловчи тест тизими яратилди. Ушбу янги методика маълумотлар базасига киритилган барча патогенлар учун мос келади.

Тест таҳлилини ўтказиш учун бир неча дақиқа кифоя. Бу вақтда спектрометр зарур маълумотларни тўплаб, уларни хасталик мавжуд ёки йўқлигини аниқлайдиган компьютерга йўналтиради. Шундан сўнг махсус дастур вирус турига аниқлик киритади.

Тадқиқот муаллифларидан бири Владимир Виткин хулосасига кўра, янги тизим вируснинг авж олишига тўсиқ бўла олади. Масалан, у аҳоли гавжум жойларга ўрнатилса, одамлар тест топшириб, бир неча дақиқада унинг жавобини олишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@TIB_BIYOT_OLAMI