Get Mystery Box with random crypto!

Бўйин остеохондрози ва ундан қутилиш усуллари Бўйин остехонд | Tibbiyot

Бўйин остеохондрози ва ундан қутилиш усуллари

Бўйин остехондрози бу – умуртқанинг бўйин қисмидаги умуртқааро дискининг шикастланишидир.

Асосий сабаблари:
Узоқ вақт ўтириб ишлаш;
Гавдани нотўғри тутиш;
Оғир сумкани бир елкада кўтариш
.

Касаллик белгилари:
Бош териси оғриши;
Ҳаракат мувофиқлигининг бузилиши;
Артериал босимнинг «ўйнаши»;
Бош айланиб, қайт қилиш.
Шунингдек, елка ва бўйин атрофи оғрийди, қўлда чумоли ўрмалагандек бўлади. Бўйинни у ёқ ва бу ёққа буриш чоғида қисирлаш эшитилади. Қўл панжаларида совуқлик ва увишиш сезилади, кўкрак, айниқса, юракда оғриқ бўлиши мумкин.

Оғриқни нима енгади?
1 дона ўртача катталикдаги хом картошкани олиб, майда тишли қирғиқдан чиқаринг. Уни асал билан 1:1 нисбатда аралаштиринг. Ҳосил бўлган ааралашмани оғриган жойга қўйиб, 1-2 соатга қолдиринг. Даволаниш муддати – 10 кун.

Тоғ райҳон (душица)нинг 1 ҳовуч майдаланган кукунига 2 пиёла ўсимлик ёки кунгабоқар ёғидан қуйиб, 8 соат тиндиринг. Сўнг докадан ўтказиб, қолган ёғн бўйинга суртинг ва яхшилаб уқаланг. Мазкур муолажа 1 ҳафта давомида кечки уйқуга ётиш олидан бажарилади.


@TIB_BIYOT_OLAMI