Get Mystery Box with random crypto!

Фойдали маслахат..! Ўтмишга нисбатан ижобий фикр ҳар бир | . 11

Фойдали маслахат..!

Ўтмишга нисбатан ижобий фикр ҳар бир кишининг ҳаётига сезиларли ўзгариш киритади.

Ўтмишга бўлган энг яхши муносабат бу уни тажриба тариқасида қўллашдир.
Биз ўзимизни нотўғри босган қадамимиз, хатоларимиз, муваффақиятсизлик ҳамда йўқотишларимиз учун умримизни охиригача айблашимиз керак эмас.
Ўтмишдаги яхши ёки ёмон кунларимиз ҳаётий тажрибамизнинг бир қисмидир.

Баъзилар учун ўтмиш қаттиққўл устоз бўлиши мумкин. Бироқ ундан фақатгина таълим олишимиз мумкинлигини ёдда тутишимиз ва унинг бебаҳо тажрибасидан ўз ҳаётимизда фойдаланишимиз лозим.

Ўтмиш осонлик билан руҳимизни тушириб, эзиб қўйиши мумкин.
Лекин осонлик билан бизга ўргатиши, таълим бериши ва қадримизни ошириши ҳам мумкин.

Келажагимизнинг мўъжизаларидан бири ўтмишимизда яширин.
Ўтган сабоқлар, ўтган хатолар, ўтган омад - ҳосил қилган каттагина тажрибамиз бизнинг келажагимиз пойдевори аслида.

Бир сўз билан айтганда, қора ўтмишимизга эшик ёпмай туриб ёрқин келажак сари илдам қадамлар ташлай олмаймиз!

@Thesecret_rasmiy