Get Mystery Box with random crypto!

Инсонлар нега бахтсиз булишади? Бахтли бўлиш бахтсиз бўли | . 11

Инсонлар нега бахтсиз булишади?

Бахтли бўлиш бахтсиз бўлишдан қийинроқ, чунки бахтли бўлиш учун мехнат қилиш керак. Бу дегани:

Кунларни ғамга ботиб, харакатсиз ўтказмай, кун тартибига риоя қилиб жисмонан харакатда яшаш керак.

Атрофдагилардан эътибор кутиб ўтирмай, ўзи эътиборли бўлишга, яқинларни кўнглини кўтаришга, оғирини енгил қилишга интилиш керак.

Булиб ўтган хатода ўзини оқлаб, айбдор қидирмай, аксинча, жавобгарлик хисси билан ташаббус кўрсатиб, атрофдаги ёрдамга мухтож одамларга, хайвонларга, табиатга яхшиланиши учун ёрдам бериш керак.

Бахтсиз булиш учун эса хеч нарса қилмасликни ўзи етарли: ўзи учун хам... ўз хаёти учун хам... атроф мухит, жамият учун хам...

Шундай экан... БАХТСИЗЛИК ниқобини ечингда қанот қокиб БАХТ сари парвоз қилинг ️
@Thesecret_rasmiy