Get Mystery Box with random crypto!

Зеҳн Хотираси паст эканидан шикоят қиладиганлар учун: Али ибн | MIRSHARIPOV'S

Зеҳн

Хотираси паст эканидан шикоят қиладиганлар учун:
Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб:
- “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” - деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:
- “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” - деди. Мен:
- “Аллоҳга қасамки, ҳа” - дедим.
Шунда у:
- “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” - дедилар.

Нолидим хотирамдан Вакиъга,
“Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди у менга.

Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.
(Шофеъий девони)
Manba