Get Mystery Box with random crypto!

Минимал иш ҳақининг истеъмол саватчасига нисбати Picodi.com са | The economist.uz

Минимал иш ҳақининг истеъмол саватчасига нисбати
Picodi.com сайти эълон қилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги минимал иш ҳақи мазкур сайт шартли равишда ҳисоблаб чиққан базавий истеъмол саватчасини қопламайди. Яъни Ўзбекистонда “минимал иш ҳақига яшаб бўлмайди” деган хулоса берган.

Ушбу тадқиқотда, Ўзбекистондаги минимал иш ҳақини 57 доллар деб кўрсатган, шартли равишдаги истеъмол саватчасини эса, уларнинг ҳисоб – китобига кўра ҳисоблаб чиқилганда, 59,2 долларни ташкил этмоқда.

Улардаги маълумотлар нотўғри келтирилган, менимча. Бизда минимал иш ҳақи 679,33 минг сўм ва ҳозирги ўртача курс бўйича 64 долларни ташкил этмоқда.

Мен қизиқиб, уларнинг услуби бўйича тахминан ҳисоблаб кўрдим. Ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи мазкур сайтдаги “условно” олинган маҳсулотлар билан олинган истеъмол саватчасидан 1,6%га кўп чиқмоқда. Агар 1 февралдан ҳисоблайдиган бўлсак ва нархлар ўзгармаса истеъмол саватчасини 92,4%ини қопламоқда.

Маълумот учун: бу йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилиниши кутилмоқда.

https://t.me/the_economist_uz