Get Mystery Box with random crypto!

Мустақил агентликка айланган Ўзатомнинг ёпиқ жамғармаси Навоий | bakiroo

Мустақил агентликка айланган Ўзатомнинг ёпиқ жамғармаси Навоийуран фойдаси билан тўлдирилади

Ҳукумат таркибидаги тузилмалар сони 70тага етди. Энди Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги Энергетика вазирлигидан чиқарилиб, Ҳукумат таркибидаги мустақил агентликка дўнмоқда.

Икки ой аввалги қарорга кўра, Энергетика вазирининг биринчи биринчи ўринбосари Ўзатомга ҳам раҳбар бўлиши эълон қилинганди. Энди биринчи биринчи ўринбосарлар сони қисқарадими ёки йўқми, аниқлик киритилмаган.

Унданам муҳимроғи, Ўзатомнинг ҳисоб берилмайдиган пули бўлади. Агентликнинг Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармасига «Навоийуран»нинг йиллик фойдаси бўйича ҳисобланган дивидендларнинг 5 фоизи ўтказиб турилади.

Мазкур ёпиқ жамғармага 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Навоий кон-металлургия комбинатининг табиий уран экспортига сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизигача ажратиб келинган. Жамғарма маблағлари нима ва қандай мақсадларда ишлатилганини жамоатчилик билмайди, ҳисобдорлик мажбурияти ҳам йўқ. Чунки мазкур жамғарма бошқа яна шунга ўхшаш чўнтак жамғармалар сингари Консолидациялашган бюджетнинг қисми эмас.

Турли манбаларга кўра, 11 млрд.доллардан 15 млрд.долларгача тушиши мумкин бўлган, амалда эса радиация хавфи остида қолдириладиган ўзбекистонликлар бўйнига ёзиладиган қарз ҳисобига 25 млрд.долларгача шиширилиши мумкин бўлган АЭСнинг молиявий бенефициари кунда-шунда пудрат қироллари бўлиши мумкин. Эҳтимолки, мақоми оширилган Агентлик мана шу олигархия бенефициарлигини оқлаб-кўклаб дастлакловчи институтга айланади.