Get Mystery Box with random crypto!

Пул массаси фаол ўсишда давом этмоқда Апрелда Кенг маънодаги | bakiroo

Пул массаси фаол ўсишда давом этмоқда

Апрелда Кенг маънодаги пул массаси қарийб 4,5 трлн.сўмга ўсган ва 217,7 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 3,5 трлн.сўмга кўпайиб, қарийб 166 трлн.сўмни ташкил қилган.

Ой давомида пул массасининг барча агрегатларининг ўсиши қайд этилган. Хусусан, муомаладаги нақд пул массаси 929 млрд.сўмга ўсиб, 43,8 трлн.сўмга етган.

Март ва апрелдаги фаол ўсишга қарамай, пул массасининг йиллик ўсиш суръати ЯИМ номинал ўсишидан пастлигича қолмоқда. Йил давомида М2 17,8%га, М! 5,6%га, нақд пуллар эса 1,5%га ўсган холос.

Пул массасининг ўсишига қарамай, апрель ойи охирида вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 3 трлн.сўмга камайиб кетган ва 14,8 трлн.сўмдан иборат бўлган.