Get Mystery Box with random crypto!

Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланишда давом этмоқда На | bakiroo

Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланишда давом этмоқда

Наврўздан кейин бир текис мустаҳкамлана бошлаган қўшниларимизнинг валюталари охирги 2 ҳафтада шу трендда давом этишмоқда.

6 апрелдан бугун 23 апрелгача бўлган даврда доллар курси:

Қозоғистонда 446,78 тенгедан 445,66 тенгегача;
Қирғизистонда 89,33 сомдан 88,90 сомгача;
Тожикистонда 10,9508дан 10,9309гача арзонлашди.

Қозоғистондаги кучли сув тошқинлари, Тожикистон мигрантларига нисбатан шимолдаги Мордор ўлкасида кучайиб бораётган босим ва тайзиқлар ҳам трендларни ҳозирча ўзгартиргани йўқ.

Бу даврда Ўзбекистонда доллар курси 12 685,08 сўмдан 12 711,0 сўмгача кўтарилди.