Get Mystery Box with random crypto!

“Ёшлик-1” кони негизидаги 3-мис бойитиш фабрикаси қачон ишга т | bakiroo

“Ёшлик-1” кони негизидаги 3-мис бойитиш фабрикаси қачон ишга тушади?

Ўтаётган ҳафтада геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши ва янги уруш ўчоқларининг пайдо бўлиш эҳтимоли олтин нархини мутлақ янги рекорд 2 430 долларгача, мис нархини эса 2 йиллик максимум 9 600 долларгача кўтарди.

Табиийки, бундай қулай конъюнктура доимий сақланиб турмайди.

Шу ўринда, Ўзбекистонда аср лойиҳаси деб аталган, қарийб 5 млрд.долларлик Ёшлик-1 конини ўзлаштириш бўйича ишга тушириш муддатларини айни контекстда эслаб кетмаса бўлмайди.

Гап шундаки, лойиҳанинг 2 млрд.долларлик қисми — "Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш" ўтган йили сентябрда юз бериши керак эди. Давлат дастурида белгиланган бу муддат ўтиб кетганига 7 ойдан ошди. Фабрика ишга тушгани йўқ.

Фабрика қурилишини қимматчи пудратчига тендерсиз топширишда (Ўзбекистоннинг ҳамма билган ягона пудрат қиролига) асосий омил ўлароқ айнан вақтдан ютиш бўлганди. Лекин амалда вақтдан ҳам, пулдан ҳам ютқазилмоқда. 7 ойга ва бундан кейинги кечикишлардан бой берилаётган молиявий манфаатлар қанча? Уни ким қоплайди? Битимларда бу кўзда тутилганми?

Маълумот ўрнида, охирги 7 йилда вақтдан ютамиз, дея тендерсиз, каррасига қимматлаштирилган мега лойиҳаларнинг биронтаси ўз муддатида ишга туширилмаган. Ўзи бу усул шунчаки каррасига қимматлаштирилган лойиҳани тендерсиз ўтказиб олишнинг бир методичкасига айланиб қолганми?

Янги давр бошланган илк умидли йилларда бир долзарб шиор бўларди: Талаб - муддат, замон - шиддат. Шу шиорни яна эсга олиш вақти келди.